locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия Кубоги. «Арсенал» «Саутгемптон»га имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашди

Мусобақанинг яримфинал ўйинлари 25 ва 26 апрел кунлари бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия Кубогининг чорак финал босқичи доирасида «Саутгемптон» ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» клубини қабул қилди. «Сент-Мэри» стадионида бўлиб ўтган кескин баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Росс Стюарт ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида «Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гёкереc мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ ўйин якунланиши арафасида, аниқроғи 85-дақиқада Ши Чарльз рақиб дарвозасини ишғол қилиб, майдон эгаларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Маълумот учун, турнирнинг яримфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 5 апрел куни бўлиб ўтади. Яримфинал учрашувлари эса 25 ва 26 апрел кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Англия Кубогининг амалдаги ғолиби «Кристал Пэлас» жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида улар «Манчестер Сити» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг