Англия клуби дарвозабонни бир ҳафтага ижарага олди
Посбон 22 ноябр куни янги жамоаси сафида дебют қилади.
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Гримсби Таун» клуби «Дерби Каунти» дарвозабони Ричард О’Доннелни бир ҳафтага ижарага олди. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар бермоқда.
Гап шундаки, яқинда «Гримсби»нинг асосий дарвозабони Кристи Пим майдондан четлатилганидан сўнг клуб турли сабабларга кўра дарвозабонсиз қолган. Шу боис раҳбарият фавқулодда тартибда дарвозабон ижарага олишга қарор қилган.
Энди О’Доннел шанба куни «Суиндон»га қарши ўйинда жамоа дарвозасини қўриқлаши кутилмоқда.
«Гримсби Таун» Англия футболининг тўртинчи дивизиони — Лига 2да иштирок этади ва ҳозирда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист