locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия футболи афсонаси Кевин Кигaн 75 ёшида вафот этди

«Ливерпуль», «Гамбург», «Саутгемптон» ва «Ньюкасл» сафида тўп сурган, Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия футболи афсонаси, собиқ футболчи ва мураббий Кевин Кигaн 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи расман маълум қилди. Сўнгги ойларда у саратон касаллигига қарши кураш олиб бораётган эди.

Кевин Кигaн фаолияти давомида Англия футболида энг ёрқин юлдузлардан бири бўлди. У «Ливерпуль», «Гамбург», «Саутгемптон» ва «Ньюкасл» сафида тўп сурган, Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у кетма-кет икки марта — 1978 ва 1979 йилларда «Олтин тўп» (Ballon d'Or) совринини қўлга киритган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.

Мураббий сифатида эса «Ньюкасл Юнайтед», «Фулҳэм», «Манчестер Сити» ҳамда Англия терма жамоасини бошқарган. Айниқса, унинг «Ньюкасл»даги фаолияти инглиз футболи тарихидаги энг эсда қоларли даврлардан бири сифатида эътироф этилади.

Кевин Кигaннинг вафоти муносабати билан футбол олами, собиқ клублари ва мухлислар унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг