locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия футболчилари ЖЧ-2026 ғолиблиги учун рекорд мукофот пули олиши мумкин

Ҳисоб-китобларга кўра, терма жамоа чемпион бўлса, ҳар бир футболчи ўртача 577 минг фунт стерлинг миқдорида бонус олиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 бош совринини қўлга киритса, футболчилар ва мураббийлар штабига рекорд миқдорда мукофот пули берилади.

Хабарларга кўра, Англия футбол ассоциацияси (FA) FIFAдан олинадиган мукофот пулининг қарийб 19 миллион фунт стерлингини бонус сифатида тақсимлайди. Шундан 15 миллион фунт футболчилар ўртасида, 3 миллион фунт бош мураббий Томас Тухелга, қолган қисми эса мураббийлар штабига берилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, терма жамоа чемпион бўлса, ҳар бир футболчи ўртача 577 минг фунт стерлинг миқдорида бонус олиши мумкин. Бу Англия терма жамоаси тарихидаги энг йирик жамоавий мукофот пулларидан бири бўлади.

Эслатиб ўтамиз, FIFA ЖЧ-2026 учун рекорд даражадаги мукофот жамғармасини тасдиқлаган. Мусобақа ғолиби 50 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг