locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андрес Иниеста Марокаш терма жамоасида иш бошлаши мумкин

Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ афсонавий футболчиси Андрес Иниеста Марокаш терма жамоасига спорт директори этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Қироллик Марокаш футбол федерацияси (FRMF) испаниялик мутахассис билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ томонлар ҳали якунги келишувга эришгани йўқ. Нашрнинг таъкидлашича, ушбу тайинлов Марокаш терма жамоасининг келажакдаги лойиҳалари учун муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, Иниестанинг келишидан кейин унинг собиқ жамоадоши Хави Эрнандесни 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоага бош мураббий сифатида жалб этиш имконияти ортади.

Маълумот учун, 2026 йил ёзида АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси «C» гуруҳидан жой олган. Уларга гуруҳ босқичида Бразилия, Шотландия ва Гаити терма жамоалари рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси бўлиб, улар 2022 йилги финалда Франция устидан пенальтилар сериясида (4:2) ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг