locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андрес Иньеста: \"Требл қийин, лекин ҳиссиётлар позитив\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Испания терма жамоаси ва “Барселона” собиқ футболчиси “кўк-анорранглилар”нинг ушбу мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

“Финал ҳақида оптимистик руҳдаман. Жамоадагилар олдиндаги ўйинларнинг қийматини яхши билишади. Требл ҳақида гапирсам муболаға бўлмас. Аввало Ла Лигада пешқадамликни назорат қилиб турибди, Испания кубогида финалчи ва чемпионлар лигасида “Интер”га қарши ярим финал. Балки бу уч совриннинг ҳаммасини қўлга киритиш қийинроқдир, лекин мен позитив ҳиссиётдаман ва кейинги ўйинлар ҳаммасига ойдинлик киритади. Иқтидор ва менталитетсиз ғалаба қозона олмайсиз", - дейди Иньеста

Маълумот ўрнида, Андрес Иньеста айни вақтда мураббийликнинг дастлабки босқичларини босиб ўтмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг