locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андрес Иньеста фирибгарликда гумон қилинмоқда

Компания 2024 йил июнида банкрот бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андрес Иньеста фирибгарликда гумон қилинмоқда
ФОТО: Getty images

Испаниянинг “Барселона” жамоаси собиқ афсонаси Андрес Иньеста Перу прокуратураси томонидан фирибгарлик иши доирасида тергов остига олинди. Бу ҳақда “El Espanol” нашри хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик собиқ ярим ҳимоячи ўзига тегишли Never Say Never (NSN) компанияси ва унинг Жанубий Америкадаги шўба корхонаси орқали бир нечта перулик инвесторларга 600 минг доллардан ортиқ зарар етказган фирибгарлик схемасида гумон қилинмоқда.

Иньестанинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори маблағ жалб қилиш ва маҳаллий ҳамкорларни ишонтириш учун ишлатилган. Компания 2024 йил июнида банкрот бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг