locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андрей Пятницкий: Баҳс сўнгида кўплаб имкониятлар юзага келди

Ўзбекистон кубоги доирасида Баркамолга қарши ўйиндан кейин Азур жамоаси бош мураббийи фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андрей Пятницкий: Баҳс сўнгида кўплаб имкониятлар юзага келди
photo: PFL

Ўзбекистон кубоги доирасида Баркамолга қарши ўйиндан кейин Азур жамоаси бош мураббийи Андрей Пятницкий фикр билдирди.

"Афсуски, дарвозабон хатоси сабабли гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли стратегияни ўзгартиришга тўғри келди ва ўйиннинг боришини ўзгартира олмадик. Баҳс сўнгида кўплаб имкониятлар юзага келди. Гол киритиб, хотиржам учрашувни якунлашимиз мумкин эди, аммо буни амалга ошира олмадик ва асабий ўтди. Бу мавсумдаги илк беллашувимиз ва табиий қабул қилиш керак. Муҳими — келгусида буни такрорламаслик.

Ўйлашимча, биз Дўстликни енгишга қодирмиз. Тўғри, Дўстлик ҳам жиддий жамоа, тажрибага эга. Алоҳида стратегия билан ёндашиб, ғалаба қозона олишимизга умид қиламан. Жамоамизнинг режалари катта", — деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг