locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андреас Кристенсен «Барселона» билан янги шартнома имзолайди

Томонлар ўртасида 2028 йилга қадар мўлжалланган битим тузади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Яримҳимоячи Андреас Кристенсен «Барселона» клуби билан амалдаги келишув муддатини узайтиради. Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрисио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномасини имзолашади. Футболчига Англия ва Италия клублари томонидан жиддий қизиқишлар бўлганига қарамай, даниялик хавбек учун кўк-анорранглилар сафида қолиш асосий устувор вазифа ҳисобланади.

Якунланган мавсумда Кристенсен «Барселона» таркибида барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер баҳоси 8 миллион еврони ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи муқаддам Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» ҳамда Лондоннинг «Челси» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг