Андреа Пирло фаолиятини БААда давом эттиради
Фото: Getty Images
46 ёшли италиялик мутахассис Андреа Пирло Бирлашган Араб Амирликларининг “Дубай Юнайтед” клубига бош мураббий сифатида расман тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расмий сайт орқали маълум қилди.
“2006 йилги жаҳон чемпиони, ўз даврининг энг таниқли ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Андреа Пирло жамоамизнинг бош мураббийи сифатида иш бошлаганини мамнуният билан эълон қиламиз. Ушбу тайинлов “Дубай Юнайтед” тарихида янги саҳифани очади ва БАА футболининг халқаро майдондаги амбицияларини акс эттиради”, — дейилади клуб расмий баёнотида.
Пирлонинг сўнгги фаолият жойи эса Италия А Сериясининг “Сампдория” клуби бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист