Андреа Малдера — Украина терма жамоасининг илк хорижлик бош мураббийи
Томонлар ўртасида 2 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Украина футбол ассоциацияси (UAF) италиялик мутахассис Андреа Малдера билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 55 ёшли мураббий мамлакат миллий терма жамоасини бошқарадиган бўлди. У Украина тарихидаги биринчи хорижлик бош мураббийга айланди.
Малдера икки йиллик шартнома имзо чекди ва унда шартномани узайтириш банди ҳам мавжуд. Бу мутахассис учун бош мураббий сифатидаги илк мустақил тажриба бўлади. Унинг охирги иш жойи «Марсель» клуби бўлиб, у ерда ҳамюрти Роберто Де Зерби штабда фаолият юритган эди.
Малдера бунгача «Милан»да Массимилиано Аллегри ва Филиппо Инзаги каби мураббийлар билан бирга ишлаган. Шунингдек, у 2016–2021 йилларда Украина терма жамоасида Андрей Шевченконинг ёрдамчиси сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Насрулло Каримов
Журналист