locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижоннинг янги мавсумга тайёргарлик босқичининг навбатдаги иш куни ҳам юқори суръатда ўтди

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий назорати остида ўтган машғулотлар юқори интенсивликда кечди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижоннинг янги мавсумга тайёргарлик босқичининг навбатдаги иш куни ҳам юқори суръатда ўтди
photo: Andijon fk

"Андижон" жамоамизнинг Анталиядаги навбатдаги иш куни ҳам юқори суръатда ўтди. Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоа кун давомида икки маҳал машғулот ўтказиб, жисмоний ва функционал тайёргарликка алоҳида эътибор қаратди.

Куннинг биринчи қисмида футболчилар майдонда тўп билан ишлашга урғу беришди. Машғулот давомида тезкорлик, позицион ҳаракатлар ва яна турли машқлар бажарилди. Мураббийлар штаби ҳар бир эпизодга диққат қаратиб, тактик жиҳатдан жамоани яхлит ҳолатга келтириш устида иш олиб борди.

Куннинг иккинчи ярми эса тренажёр залида давом этди. Бу ерда футболчилар куч, чидамлилик ва мушаклар мувозанатини оширишга қаратилган махсус дастур асосида шуғулланишди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий назорати остида ўтган машғулотлар юқори интенсивликда кечди.

Анталия йиғини давомида ҳар бир кун аниқ режа ва мақсад асосида ташкил этилмоқда. Жамоа янги мавсумга бор куч ва масъулият билан тайёргарлик кўришда давом этяпти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг