«Андижон»нинг «Шахтёр»га қарши ўйини кескин қўполликлар фонида охирига етмай қолди
Бугун “Андижон” жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашуви доирасида Қозоғистоннинг “Шахтёр” клубига қарши майдонга тушди. Лекин мазкур баҳс яхунига етмасдан, аниқроғи 54-дақиқада тўхтатилди.
Ўйинни литвалик ҳакамлар бригадаси бошқарди. Афсуски, ушбу реферилар баҳс бошиданоқ ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбoришди. Рақиб томонидан қилинган қўполликларга ҳакам ҳеч қандай реакция билдирмагани натижасида қўполликлар яна давом этаверди. Бунинг оқибатида Имеда Ашортия, Драган Черaн, Абдураҳмон Комилов мажбурий ўзгаришларга сабаб бўлди. 54-дақиқада эса Абдулвоҳид Ғуломовга ҳам яққол ва жиддий қўполлик ишлатилди ва шундан кейин ҳакам ўйинни тўхтатди ва аввалo ўзлари майдондан чиқиб кетишди.
“Шахтёр” (Қозоғистон) - “Андижон” - 0:0…
“Андижон”: Раҳимжон Давронов, Неманя Чаласан, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Абдумажидов, Абдураҳмон Комилов, Александр Андроникашвили, Жамшид Болтабоев, Драган Черaн, Дониёр Абдуманнопов, Имеда Ашортия, Мартин Боаке.
Захирадан майдонга тушганлар: Усмонали Исмоналиев, Хумойунмирзо Иминов, Абдулвоҳид Ғуломов, Бекзод Сулаймонов, Кристиан Новак, Муҳаммадкарим Тоиpoв, Дамир Темиров, Пўлатхўжа Холдорхонов.