locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон»нинг Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасидаги рақиби ҳақида

Жамоа 2023 йилнинг 1 апрель санасида ташкил топган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон»нинг Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасидаги рақиби ҳақида
Фото: Андижон ПФК

17 сентябрь куни «Андижон» клуби Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасидаги юришини бошлайди. "Бургутлар" дастлабки турни ўтган мавсум бўлиб ўтган ОФК Чақирув Лигаси мусобақасининг амалдаги чемпиони — Туркманистоннинг «Аркадағ» клубига қарши ўтказади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

«Аркадағ» клуби узоқ тарихга эга клуб эмас. Жамоа 2023 йилнинг 1 апрель санасида ташкил топган.

Жамоа ўз уй учрашувларини Аркадағ шаҳрида жойлашган «Аркадағ» стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 10 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Клуб 2 карра Туркманистон чемпиони, 2 карра Туркманистон кубоги соҳиби ҳисобланади.

Жамоа ўтган мавсум ўз тарихида биринчи маротаба ОФК томонидан ўтказиладиган мусобақа - ОФК Чақирув Лигасида иштирок этди ва дебют мавсумининг ўзидаёқ мусобақанинг бош совринини қўлга киритди. Жамоа финалда Камбоджанинг "Преаҳ Хан Реач Свай Риенг" клуби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда 8 та ўйин ўтказган. 6 та ўйинда ғалаба қозонган ва 2 та ўйинда мағлубиятга учраган.

Жамоани айни пайтда 41 ёшли маҳаллий мутахассис Аҳмет Аллабердиев бошқармоқда. Ушбу мутахассис клуб бошқарувига келгунга қадар Туркманистоннинг U17 терма жамоасига бош мураббийлик қилган.

«Аркадағ» жамоаси футболчилари Туркманистон миллий терма жамоасининг ўзагини ташкил этади. Яқинда бўлиб ўтган CAFA Nations Cup мусобақасига Туркманистон терма жамоаси «Аркадағ» клубидан 16 нафар футболчи жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган «Аркадағ» - «Андижон» ўйини 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:45 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг