locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон»нинг навбатдаги рақиби «Шахтёр» ҳақида

“Андижон” - “Шахтёр” беллашуви 2-февраль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон»нинг навбатдаги рақиби «Шахтёр» ҳақида
Фото: Андижон ПФК

Анталияда ўқув-машғулот йиғинини жадал суръатларда ўтказаётган “Андижон” клуби 2-февраль куни ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бу сафар Қозоғистон биринчи дивизион вакили Қарағанданинг “Шахтёр” клуби спарринг-рақиб вазифасини бажаради. Ушбу жамоага 1957 йилнинг 30-ноябр санасида асос солинган.

Клубда 4 та соврин бор. 2011 ва 2012 йиллари Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритган. 2013 йилда эса Қозоғистон Кубогини ютган ҳамда яна 2013 йилда мамлакат Суперкубоги соҳибига айланган.

“Шахтёр”ни 65 ёшли мутахассис Дмитрий Огай бошқармоқда. У 2025 йилнинг 15-декабрида бош мураббийликка тайинланган.

“Андижон” ва “Шахтёр” жамоаларининг бу илк тўқнашуви эмас. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Анталиядаги йиғин доирасида бу клублар ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган ва ўшанда “Андижон” рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги “Андижон” - “Шахтёр” беллашуви 2-февраль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг