locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон»нинг икки жамоаси «Ҳоким Кубоги» мусобақасида иштирок этади

U21 ҳамда U19 жамоалари айнан Андижон вилояти ҳокими Кубоги мусобақасида иштирок этадилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» ёшлар жамоалари «Ҳоким Кубоги» мусобақасида иштирок этишади
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” U21 ва U19 жамоаларимиз ҳам янги мавсум учун тайёргарликларини бошладилар.

Мураббийлар ҳозирда селекция ишларини олиб борган ҳолда янги ёш иқтидорларни ҳам синовдан ўтказишни мақсад қилишган. Бунинг учун албатта ўйин амалиёти зарур.

Шуни маълум қилмоқчимизки, Андижон вилояти футбол ассоциацияси томонидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган Андижон вилояти ҳокими кубоги мусобақаси бу сафар ҳам бўлиб ўтади.

U21 ҳамда U19 жамоалари айнан Андижон вилояти ҳокими Кубоги мусобақасида иштирок этадилар.

Унда жами 8 та жамоа иштирок этади. Қуръага кўра, иккала ёшдаги жамоаларимиз “A” гуруҳида “Академия” ва “Шахрихон MILK” жамоалари билан бирга жой олди.

Дастлабки тур баҳслари 15-январ куни бўлиб ўтади. Унда “Андижон” U21 “Шахрихон MILK”га қарши, U19 эса “Академия” билан баҳс олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг