«Андижон»нинг йил давомидаги статистикаси
Якунига етган мавсумда «Андижон» расмий мусобақаларда жами 40 та ўйин ўтказди.
Бу беллашувлар Суперлига, Суперкубок, Ўзбекистон Кубоги ҳамда ОЧЛ-2 турниларини ўз ичига олади. Мавсум давомида жамоада 38 нафар футболчи хизматидан фойдаланилди.
40 учрашувда жамоа рақиблар дарвозасини 42 марта ишғол қилди. 6 та гол билан Дониёр Абдуманнопов энг яхши тўпурарга айланди. Усмонали Исмоналиев ва Дамир Темиров 5 тадан гол урди. Кучли учликни 4 гол муаллифи Бектемир Абдуманнонов якунлади.
Айни Бектемир Абдуманнонов мавсумнинг энг самарали футболчиларидан бири бўлди: у барча 40 учрашувда майдонга тушди, 2745 дақиқа ўйнади, 4 гол урди ва жамоа бўйича энг кўп – 8 та голли узатма берди.
Шунингдек, ушбу мавсумда Моҳир Комилов, Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, Асад Ҳабибуллаев, Бекзод Сулаймонов, Аббос Абдуғаффоров, Миразиз Маҳамадалиев ва Абдураҳмон Абдуллаев Суперлигада дебют қилишди.
Умуман олганда, жамоа таркибида 35 та ассист қайд этилди. «Андижон» футболчиларига мавсум давомида 69 та сариқ ва 3 та қизил карточка кўрсатилди.