locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон»нинг Анталиядаги учинчи ўйини ҳам ортда қолди

Дарвозаларга 2 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон»нинг Анталиядаги учинчи ўйини ҳам ортда қолди
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” клубининг Анталия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик учрашуви аввал хабар берганимиздек, Македониянинг 11 карра чемпиони — “Вардар” жамоасига қарши бўлиб ўтди.

Беллашув анча сифатли тарзда кечди. Жамоамиз кучли рақибга қарши муносиб ўйин намойиш қилди. Мураббийлар ушбу учрашувда ҳам икки хил таркибдан фойдаланди. Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала бўлимда ҳам футболчиларимиз ўз позицияларида ишончли ҳаракат қилдилар. Голлар эса танаффусдан кейин киритилди.

“Андижон” иккинчи бўлимни 1:0 билан бошлади, деса ҳам бўлаверади. Негаки, тезкор гол кўрдик. 46-дақиқада ажойиб ҳужум уюштирдик ва уни Усмонали Исмоналиев гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Шундан кейин ҳам “Бургутлар” ўйинни тартибли равишда олиб боришди ва яна рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир этди.

Ўйин гўёки 1:0 билан якунланадигандек эди. Бироқ бўлим охирларига яқин “Вардар” вазиятдан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.

Умуман олганда, “Андижон” ҳар жабҳада кучли рақибга қарши муносиб ўйнади ва устунликка ҳам эришди. Ўтказилаётган ҳар бир ўртоқлик учрашуви жамоамиз аъзолари учун фойдали бўлмоқда ва бу албатта ўз самарасини беради.

“Вардар” (Македония) — “Андижон” — 1:1 (0:0).
Голлар: Усмонали Исмоналиев, 46 — 0:1. Давид Бабунски, 77 — 1:1.

“Андижон”: Раҳимжон Давронов, Неманя Чаласан, Игор Голбан, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Йўлдошев, Хумоюнмирзо Иминов, Александр Андроникашвили, Усмонали Исмоналиев, Драган Черан, Имеда Ашортиа, Мартин Боаке.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Неʼматуллоҳ Рустамжонов, Одил Абдумажидов, Абдулвоҳид Ғуломов, Кристиан Новак, Абдураҳмон Комилов, Бекзод Сулоймонов, Сардор Азимов, Аббос Абдуғаффоров, Сайфиддин Содиқов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Асилбек Алиев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг