«Андижон»нинг Анталиядаги биринчи тайёргарлик босқичи якунига етди
Анталиядаги ўқув-машғулоти 18-февралда якунланади.
Фото: Андижон ПФК
“Андижон” клуби янги мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бориши кўзда тутилган бўлиб, шу мақсадда 7-январь куни Анталияга йўл олди.
Бу ердаги йиғин уч босқичдан иборат бўлишини аввал ҳам таъкидлаганмиз. Унинг дастлабкиси 7-21-январга мўлжалланган. Илк тайёргарлик босқичида учта назорат учрашувида майдонга тушдик ва эндиликда жамоа аъзолари қисқа танаффус оладилар ҳамда режага мувофиқ бошқа меҳмонхонага кўчиб ўтилади.
Жамоамизнинг Анталия йиғинидаги иккинчи тайёргарлик босқичи 24-январдан бошланади ва 5-февралга қадар давом этади. Бунинг ичида яна учта ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон”нинг Анталиядаги ўқув-машғулоти 18-февралда якунланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист