“Андижон”га омад тилаб қоламан, ҳаммаси учун раҳмат!\"
Хабариңиз бор, бугун икки нафар легионер – Ислом Машуков ва Миомир Юричкович “бургутлар” билан хайрлашишди.
Ушбу футболчилар кетар чоғ'ида клуб матбуот хизматига жамоада ўтказган фаолиятлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтдилар:
Ислом Машуков:
“Биринчи навбатда жамоа мухлисларига катта ташаккур айтмоқчиман. “Андижон”ни юрагидан қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларига алоҳида миннатдорлик изҳор қиламан. Ҳа, мен биламан, уларни хурсанд қила олмадим. Лекин бунга ўзига яраша сабаблари бор эди. Ишонаманки, “Андижон” янги мураббийлар штаби билан янада кучлироқ жамоага айланади. Максим Александрович – жамоага кўп нарса бера оладиган топ даражадаги мураббий. У клубни юқорига олиб чиқади, деб ўйлайман. “Андижон”га ҳамма вақт омад тилаб қоламан. Ҳаммаси учун раҳмат!”
Миомир Юричкович:
“Мен бу жамоага ва айниқса Ўзбекистонда энг зўри бўлган мухлисларга алоҳида раҳмат деб қоламан. Афсуски, мен ушбу жамоага керакли фойда келтира олмадим. Шунинг учун кетишга қарор қилдим. “Андижон” менда унутилмас тажриба бўлиб қолади. Келажакда албатта жамоага муваффақиятлар тилаб қоламан".