locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда янги стол тенниси спорт зали фойдаланишга топширилди

Ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда янги стол тенниси спорт зали фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Андижон олимпия ва паралимпия спорт турлари тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” мусобақалари доирасида янги спорт иншооти — стол тенниси зали тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳа “Ташаббусли бюджет” дастури асосида амалга оширилиб, Андижон олимпия ва паралимпия спорт турлари тайёрлаш марказининг илгари фойдаланилмаган биноси замонавий стол тенниси залига мослаштирилди.

Янги спорт зали очилиш маросими спорт байрамига уланиб кетди. Айнан шу масканда стол тенниси бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ва “Президент Олимпиадаси” мусобақаларининг биринчи босқичи, "Андижон шаҳар ҳокими олимпиадаси" мусобақалари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Энг юқори натижа кўрсатган иштирокчилар эса мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг