locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда «Ҳоким олимпиадаси» мусобақаларига тантанали старт берилди

Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда «Ҳоким олимпиадаси» мусобақаларига тантанали старт берилди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг дзюдо тури бўйича “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақаси доирасидаги “Ҳоким олимпиадаси” баҳслари юқори савияда ташкил этилди.

Нуфузли спорт тадбири очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Комилов, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпоʻлатов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Машҳурбек Кучкаров, спорт соҳаси мутасаддилари, тажрибали мураббийлар, фахрий спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мусобақа давомида ёш спортчилар ўз маҳоратлари, куч-ғайрати ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар. Беллашувлар муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.

Якунда ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг