Андижонда аёллар спорт олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Андижон вилоятида хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган спорт олимпиадасининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Юсуфжоновна сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади.
Мазкур спорт тадбрида вилоят спорт бошқармаси раҳбари, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мусобақалар дастури доирасида иштирокчилар спортнинг тўртта тури бўйича ўзаро беллашдилар. Жумладан, стол тенниси, шахмат, шашка ҳамда енгил атлетиканинг 60, 100 ва 200 метр масофаларга югуриш йўналишлари бўйича қизғин баҳслар ташкил этилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.