Андижон жамоасининг Анталия йиғини якунланди
Клуб Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини Россия премьер-лигаси иштирокчиси – «Динамо Махачкала» клубига қарши ўтказди.
photo: Andijon fk
7-январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум учун тайёргарлик жараёнини бошлаган жамоамизнинг у ердаги йиғини ўз якуннига етди.
Жамоамиз Анталиядаги сўнгги назорат учрашувини Россия премьер-лигаси иштирокчиси – «Динамо Махачкала» клубига қарши ўтказди.
Қизиқарли ўтган ўйин 1:2 ҳисобида Россия премьер-лигаси жамоаси фойдасига ҳал бўлди. «Андижон»дан Маҳмуд Махамаджонов гол муаллифи бўлди ва унинг киритган голи шунчаки супер кўринишда бўлди.
Режага кўра, «Бургутлар» Анталия йиғинида режалаштирган барча 10 та ўртоқлик ўйинини ўтказишди ва энди 18-февраль куни юртимизга қайтишади.
Иброҳим Жалолов
Редактор