locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» жамоаси халқаро майдонда ўйнайдиган Ўзбекистоннинг 12-клуби бўлади

ОФК томонидан ўтказиладиган клублар миқёсидаги мусобақаларда 11 та ўзбек клуби иштирок этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» жамоаси халқаро майдонда ўйнайдиган Ўзбекистоннинг 12-клуби бўлади
Фото: Андижон ПФК

Ўтган йили Ўзбекистон кубоги мусобақаси ғолиблигини қўлга киритган “Андижон” клуби бу йил Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида иштирок этади.

Шу пайтгача Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган клублар миқёсидаги мусобақаларда 11 та ўзбек клуби иштирок этганди. “Андижон” жамоаси ушбу рўйхатда 12-ўзбек клуби бўлади.

Қуйида ОФК турнирларида иштирок этган жамоаларимиз ва уларнинг натижалари билан танишамиз:

“Пахтакор” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 20 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — ярим финал.

“Бунёдкор” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 10 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — ярим финал.

“Насаф” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 7 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — нимчорак финал. Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида 3 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — чемпионлик.

“Локомотив” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 5 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — чорак финал.

“Нефтчи” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 7 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — 3-ўрин. Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида 2 марта қатнашган. Энг яхши натижаси — чорак финал.

“ОКМК” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 2 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — гуруҳ босқичи.

“Дўстлик” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — гуруҳ босқичи.

“Машъал” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — гуруҳ босқичи.

“Навбаҳор” — Осиё Элит чемпионлар лигасида 2 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — чорак финал.

“Шўртан” — Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — нимчорак финал.

“Сўғдиёна” — Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида 1 марта иштирок этган. Энг яхши натижаси — ярим финал.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг