locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» жамоаси бугун Беларусьдаги маҳаллий клублардан бири – «Крумкачи»га қарши назорат учрашувида майдонга тушади

Бўлажак рақиб Беларусь учинчи лигасида пешқадам жамоа бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» жамоаси бугун Беларусьдаги маҳаллий клублардан бири – «Крумкачі»га қарши назорат учрашувида майдонга тушади
photo: Andijon fk

Минскда ёзги йиғинни ўтказаётган “Андижон” жамоаси бугун Беларусьдаги маҳаллий клублардан бири – “Крумкачи”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.

Бўлажак рақиб Беларусь учинчи лигасида пешқадам жамоа бўлиб турибди. Ҳозиргача 7 ўйинда 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, 19 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Минскнинг “Крумкачи” жамоасига 42 ёшли Владимир Фомич Бушма бош мураббийлик қилиб келмоқда. Жамоа чемпионатдаги охирги ўйинини 21 июн куни ўтказиб, сафарда “Максимус”ни 1:9 ҳисобида мағлуб этди.

“Андижон”нинг “Крумкачи”га қарши ўйини бугун Минскдаги “Стайки” майдонида маҳаллий вақт билан 12:00 да, Тошкент вақти билан эса 14:00 да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг