locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон жамоаси аъзолари кўл бўйида балиқ тутиш билан хордиқ чиқариб пикник уюштирди

Ҳар куниги машғулотлар фонида бундай дам олиш онлари жуда зарур ва фойдали.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон жамоаси аъзолари кўл бўйида балиқ тутиш билан хордиқ чиқариб пикник уюштирди
photo: Andijon fk

Бугун бурғутлар аъзолари клуб базасида ўзига хос, илиқ ва самимий муҳитда ўтган пикник ташкил этишди. Табиат қўйнида, тоза ҳаво ва кўл бўйида ўтказилган бу дам олиш футболчилар ва мураббийлар учун ажойиб кайфият улашди.

Пикник давомида жамоа аъзолари мароқли суҳбатлар қуриб, бирга вақт ўтказишди. Тушлик учун эса алоҳида тайёрланган мазали шашликлар, барбекю ва турли гўшт маҳсулотлари барчага манзур бўлди. Айниқса, ошпазларимизнинг маҳоратини алоҳида таъкидлаш жоиз — улар тайёрлаган таомлар пикникка янада файз бағишлади.

Шунингдек, футболчилар кўл бўйида балиқ тутиш билан ҳам шуғулланиб, жараёнга янада қизиқарли руҳ бағишлашди. Бундай табиат бағридаги маданий хордиқ жамоа учун нафақат дам олиш, балки жамоавий муҳитни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Албатта, ҳар куниги машғулотлар фонида бундай дам олиш онлари жуда зарур ва фойдали. Бугунги пикникни эса бемалол энг ёқимли ва эсда қоларли дамлардан бири, деб аташ мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг