locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» Ўзбекистон U21 термасига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Эслатиб ўтамиз, “Al-Ahli” - “Андижон” учрашуви 24-декабрь куни Дохада бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» Ўзбекистон U21 термасига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Фото: Андижон ПФК

Тошкентда тайёргарлик жараёнини ўтказаётган “Андижон” жамоамиз бугун Ўзбекистон U21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Терма жамоалар марказининг ёпиқ манежида ўтказилган баҳсда “Бургутлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса Муҳаммадали Усмонов, Бекзод Сулаймонов ва Бектемир Абдуманонов рақиб дарвозасини ишғол қилдилар. Рақиб сафида Нурлан Ибраимов гол урди.

Шунингдек, терма жамоа сафида “Андижон”дан жалб қилинган Саидумархон Саиднуроллаев ва Шоҳжахон Ёрқинбоев ҳам беллашувда иштирок этдилар.

Шу тариқа, “Андижон”нинг ОЧЛ 2 доирасида Қатарда “Al-Ahli”га қарши муҳим ўйини учун тайёргарлик режа асосида давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Al-Ahli” - “Андижон” учрашуви 24-декабрь куни Дохада бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг