locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон ёзги йиғинни Беларусь ёки Грузияда ўтказиши мумкин

Клуб режага мувофиқ 10 июндан ўз қароргоҳида тайёргарлик жараёнлари бошлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон ёзги йиғинни Беларусь ёки Грузияда ўтказиши мумкин
photo: Andijon fk

Хабарингиз бор, айни пайтда “Андижон” жамоаси ёзги таътилда. Клуб режага мувофиқ 10 июндан ўз қароргоҳида тайёргарлик жараёнлари бошлайди.

Ҳозирда клуб раҳбарияти жамоамизни ёзги йиғинни муносиб ва ҳар томонлама пухта ўтказиш учун режалар ишлаб чиқилмоқда. Яъни, ёзги йиғин режаси икки қисмга бўлинади. Дастлаб ўз қароргоҳимиздаги машғулот жараёнлари ва иккинчиси хориждаги йиғин.

Ҳозирда иккинчи йиғин ўтказиш учун Беларусь ёки Грузия вариантлари кўриб чиқилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоа 23 июн санада хорижга йўл олади ва у ерда 4 та назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Барчаси расман ўз тасдиғини топиши билан расмий маълумот тақдим қилинади.

“Андижон”нинг навбатдаги учрашуви 18 июлга белгиланган бўлиб, шу куни 12-тур доирасида “Бобур арена”да “Сурхон”ни қабул қилади. Унгача эса жамоа кучайтирилган тарздаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради.

Албатта, ёзги селекцияда таркибда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳам ишқибозларни қизиқтириши турган гап. Бу борада ҳам айрим янгиликлар юз бериши кўзда тутилган бўлиб, раҳбарият амалий ишлар олиб бормоқда.

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнаси 8 июлдан очилади ва 10 августга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг