Андижон ёшлари «Ҳоким Кубоги» мусобақасида иштирок этадилар
«Андижон» U21 ва U19 жамоаларимиз ҳам янги мавсум учун тайёргарликларини бошладилар.
Мураббийлар ҳозирда селекция ишларини олиб борган ҳолда янги ёш иқтидорларни ҳам синовдан ўтказишни мақсад қилган. Бунинг учун албатта ўйин амалиёти зарур.
Шуни маълум қилмоқчимизки, Андижон вилояти футбол ассоциацияси томонидан анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган Андижон вилояти ҳокими кубоги мусобақаси бу сафар ҳам бўлиб ўтади.
U21 ҳамда U19 жамоаларимиз айнан Андижон вилояти ҳокими Кубоги мусобақасида иштирок этадилар.
Унда жами 8 та жамоа иштирок этади. Қуръаға кўра, иккала ёшдаги жамоаларимиз «A» гуруҳида «Академия» ва «Шахрихон MILK» жамоалари билан бирга жой олди.
Дастлабки тур баҳслари 15-январ куни бўлиб ўтади. Унда «Андижон» U21 «Шахрихон MILK»га қарши, U19 эса «Академия» билан баҳс олиб боради.