locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Андижон\" яна ютқазди. Шацкихнинг дебюти омадли чиқмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Суперлига 10-тур учрашувлари давом этмоқда. Ғузор шаҳридаги ўйингоҳда маҳаллий “Шўртан” ўз уйида “Андижон”ни қабул қилди.

Сўнгги ўйинлардаги омадсизликлардан сўнг жамоада ўзгаришлар амалга оширилди ва Ўзбек футболи афсоналаридан бири Максим Шацких бош мураббий сифатида таништирилди.

Шацкихнинг “бўркутлар”даги дебюти омадли чиқмади. “Шўртан” футболчиси Дониёржон Нарзуллаев 33-дақиқада киритган ягона гол эвазига мезбонлар ғалаба қозонди. Баҳснинг 40-дақиқасида “Андижон” футболчиси Миомир Журичкович ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.

Суперлига. 10-тур

ШЎРТАН 1:0 АНДИЖОН

Гол: Дониёржон Нарзуллаев, 33 (1:0)

Қизил карточка: Миомир Журичкович, 40 (Андижон)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг