Андижон вилояти ҳокими жамоамиз аъзолари билан учрашди
Маълумки, 2026-йилги мавсум учун “Андижон” клуби олдига жиддий мақсадлар қўйилмоқда.
Бугун “Андижон” футбол клуби қароргоҳига вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов жамоамиз аъзолари билан учрашди. “Андижон”нинг ашаддий мухлислари вилоят раҳбарини кўтаринки кайфиятда кутиб олдилар.
Шухратбек Қўшоқбоевич жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян билан олиб борилаётган селекция ишлари юзасидан суҳбатлашди ва бу борада аниқ режа ҳамда вазифалар белгиланди.
Жамоа аъзолари билан учрашувда ҳам вилоят ҳокими барча шарт-шароитлар муҳайё этилишини, кейинги йилга вазифа жиддий бўлишини алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга 24-декабрь куни Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши ўтадиган ўйинда ҳам жамоамиз пухта тайёргарлик кўришини ҳамда ғалаба қозониб қайтишлари муҳимлигини айтиб, “Бургутлар”га омад тилади.