Андижон вилояти ҳокими бурғуллар аъзолари билан учрашди
Маълумки, 2026-йилги мавсум учун “Андижон” клуби олдига жиддий мақсадлар қўйилмоқда.
“Андижон” футбол клуби қароргоҳида вилоят ҳокими Шӯҳратбек Абдураҳмонов жамоамиз аъзолари билан учрашди. “Андижон”нинг ашаддий мухлислари вилоят раҳбарини кўтаринки кайфиятда кутиб олдилар.
Шӯҳратбек Қўшоқбоевич, жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян билан олиб борилаётган селекция ишлари юзасидан суҳбатлашди ва бу борада аниқ режа ҳамда вазифалар белгиланиб олди.
Жамоа аъзолари билан учрашувда ҳам вилоят ҳокими барча шарт-шароитлар муҳайё этилишини, кейинги йилга вазифа жиддий бўлишини алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга 24-декабрь куни Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши ўтадиган ўйинда ҳам жамоамиз пухта тайёргарлик кўриши ҳамда ғалаба қозониб қайтишлари муҳимлигини айтиб, “Бурғуллар”га омад тилади",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.