locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон вилояти футбол мактаби мажлислар залида йиғилиш ўтказилди

Футбол майдонларини мавсумга тайёрлаш ва таъмирлаш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилиши белгиланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон вилояти футбол мактаби мажлислар залида йиғилиш ўтказилди
photo: Andijon fk

Андижон вилояти ҳокимининг футбол спорт турини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш бўйича берган топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида вилоят футбол мактаби мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.

Ўтказилган йиғилишда Вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти ва ходимлари, “Андижон” футбол клуби раҳбарияти, “Андижон” футбол клуби U-21 ва U-19 жамоалари бош мураббийлари, футбол академияси ва футбол мактаби раҳбарияти ҳамда мураббийлари иштирок этди.

Андижон вилоятида 5 та ёш тоифасида терма жамоаларни шакллантириш, босқичма-босқич “Андижон” футбол клубига тайёрлаш ҳамда терма жамоаларга бош мураббийлар тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди.

“Андижон” футбол клубининг U-21 ва U-19 жамоаларига шарт-шароит яратиш, ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш, витаминизация қилиш ҳамда селекция ишларини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шу билан бир қаторда футбол майдонларини мавсумга тайёрлаш ва таъмирлаш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилиши белгиланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг