«Андижон» U21 ва U19 жамоалари Фарғонада «Ҳоким Кубоги»да иштирок этишади
“Андижон” U21 ҳамда U19 жамоаларимиз ҳам янги мавсумга тайёргарлигини режа асосида давом эттиришмоқда.
Хабарингиз бор, яқинда иккала ёш тоифасидаги жамоаларимиз Андижон вилояти ҳоким Кубогида иштирок этишди ва унда U21 футболчиларимиз ғолибликни қўлга киритишди. Энди эса U21 ҳамда U19 Фарғонада “Ҳоким Кубоги” турнирида қатнашадилар.
У ерда 20 та жамоа қатнашади ва 4 та гуруҳга ажратилдилар. Қуръа натижасига кўра, “Андижон” U21 “B” гуруҳида, U19 эса “A” гуруҳидан жой олди. Шунингдек, Андижондан яна “UzTongXongKo” ва “Андижон” ФА жамоалари ҳам қатнашадилар. Мусобақа 28-январдан 10-февралга қадар давом этади.
“A” гуруҳида “Андижон” U19 “Нефтчи” U21, “Баркамол Авлод”, “Яйпан Фарғона” ва “Баландмасжид” билан беллашса, “B” гуруҳида “Андижон” U21 “Яйпан” U19, “Фарғона ФА”, ОКМК U21 ҳамда “Зафар” жамоаларига қарши майдонга тушади.
Илк турда “Андижон” U21 “Зафар”га қарши майдонга тушса, U19 жамоаси иштирокини иккинчи турдан бошлайди ва дастлабки рақиби “Нефтчи” U21 бўлади.