locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон U19» жамоаси ўртоқлик ўйинида майдонга тушди

Ёшлар Эльёр Рахматуллаев ҳамда Артур Маматказин мураббийлигида машғулотларда астойдил ишламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон U19» жамоаси ўртоқлик ўйинида майдонга тушди
Фото: Андижон ПФК

“Андижон” U19 жамоамиз ҳам янги мавсум учун тайёргарлик ишларини қизғин равишда олиб бормоқда.

Ёшлар Эльёр Рахматуллаев ҳамда Артур Маматказин мураббийлигида машғулотларда астойдил ишламоқда. Шунингдек, назорат ўйинлари ҳам ташкил қилинмоқда.

Жумладан, бугун Андижон футбол академияси майдонида “Андижон” U19 биринчи лига қатнашчиси - “Наманган FA”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Қизиқарли ўтган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Жамоамиздан Алишер Жамолдинов ва Фарҳод Турсуналиев (пеналтидан) рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

“Андижон” U19: Шоят Равшанов, Нуржигит Тургуналиев, Сардор Фозилов, Фарҳод Турсуналиев, Асад Раҳмонжонов, Диёр Тўраев, Озод Ортиқов, Алишер Жамолдинов, Диёр Комилжонов, Адҳам Ноъмонов, Шодияр Ахмадалиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Диёр Ғайратов, Муҳаммадали Абдуллажонов, Муҳаммадюсуф Ботиржонов, Бобур Оманов, Абдуллоҳ Икромов, Озод Ашуров, Муҳаммадазиз Адҳамжонов, Абдуваҳоб Маҳаммадов.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг