Андижон U19 пешқадамни таслим этди
Ўзбекистон U19 чемпионатида «Шарқ» минтақасида пешқадамлик қилаётган «Бунёдкор» U19 сафарда «Андижон» U19 га қарши баҳс олиб борди.
Мавсумнинг иккинчи қисмида катта ўсишга эришayotgan Ориф Мамадказин бошчилигидаги U19 жамоамиз етакчига қарши фаол ўйин намойиш қилди.
Гарчи беллашувда биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанига қарамай, майдон эгалари биринчи бўлимнинг ўзида вазиятни ўнглаб натижани ўз томонимизга ҳам оғдира олди. 21 ва 24-дақиқаларда Ғуломжонов билан Сулаймонов рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Иккинчи бўлим бошларида эса «Андижон» U19 тўпурари бўлиб келаётган Муҳаммадали Абдурашидов ўз имкониятидан фойдаланди ва ўзининг чемпионатдаги 10-голини киритишга муваффақ бўлди.
Ўйинни уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликда ўтказган «Андижон» U19 жамоамиз турнир пешқадамини мағлуб этди. Натижада бурғутлар кучли учликка кириб олди.
Навбатдаги учрашувни ёш бурғутлар Тошкентда «Олимпик Мобиуз»га қарши ўтказади.
«Андижон» U19 - «Бунёдкор» U19 - 3:1 (2:1).
9 октябрь. Андижон. «АВФМ» стадиони. 76 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Шуҳрат Ҳакимов
Комиссар: Азизбек Исамутдинов
«Андижон» U19: Асилбек Тожиддинов, Нуржигит Тўрғуналиев, Бекзод Сулаймонов (Бекзод Сулаймонов, 81), Шохрухмирзо Иминжонов, Хабибулло Хабибуллаев (Абдуғани Ғуломов, 90), Шохжахон Ғуломжонов (Бобур Оманов, 90), Муҳаммадризо Шарипжонов, Диёр Мадаминов (Озод Аҳмаджонов, 90), Фазлиддинхўжа Убайдуллаев (Абдулвоҳид Тўланбоев, 81), Жамшид Кўпайсинов, Муҳаммадали Абдурашидов.
«Бунёдкор» U19: Ҳасан Исроилов, Муҳаммадали Қодиржонов, Бунёд Баҳодиров, Абдураҳмон Отахонов (Тоҳир Шуҳратов, 46), Шохрух Ҳалимтоев, Алишер Шукуров, Фарруҳ Орипов (Одил Ғаниев, 46), Элдор Наимов (Хусниддин Мусурмонов, 66), Зикриллохон Мухторов (Иброҳим Акбаров, 55), Асадбек Анваров (Абдусамир Илҳомов, 84), Руслан Мадаминов (Эгамберди Шарипов, 46).
Голлар: Зикриллохон Мухторов, 7 - 0:1. Шохжахон Ғуломжонов, 21 - 1:1. Бекзод Сулаймонов, 24 - 2:1. Муҳаммадали Абдурашидов, 49 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Бобур Оманов, 9. Жамшид Кўпайсинов, 27. Муҳаммадали Абдурашидов, 61. Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 78 - Абдураҳмон Отахонов, 19. Алишер Шукуров, 33. Муҳаммадали Қодиржонов, 36. Шохрух Ҳалимтоев, 73. Эгамберди Шарипов, 76. Одил Ғаниев, 90+2.
Четлатиш: Бунёд Баҳодиров, 90+5.