locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон Тошкентда Ўзбекистон U21 билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Терма жамоалар марказининг ёпиқ манежида ўтказилган баҳсда “Бургутлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон Тошкентда Ўзбекистон U21 билан ўртоқлик ўйини ўтказди
photo: Andijon fk

Тошкентда тайёргарлик жараёнини ўтказаётган “Андижон” бугун Ўзбекистон U21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Терма жамоалар марказининг ёпиқ манежида ўтказилган баҳсда “Бургутлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса Муҳаммадали Усмонов, Бекзод Сулаймонов ва Бектемир Абдуманонов рақиб дарвозасини ишғол қилдилар. Рақиб сафида Нурлан Ибраимов гол урди.

Шунингдек, терма жамоа сафида “Андижон”дан жалб қилинган Саидумархон Саиднуриллаев ва Шоҳжахон Ёрқинбоев ҳам беллашувда иштирок этдилар.

Шу тариқа, “Андижон”нинг ОЧЛ 2 доирасида Қатарда “Ал-Аҳли”га қарши муҳим ўйини учун тайёргарлик режа асосида давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” - “Андижон” учрашуви 24-декабрь куни Дохада бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг