«Андижон» тайёргарликни давом эттирмоқда
“Андижон” футбол клуби янги мавсум учун тайёргарликни бошлади. Қисқа танаффусдан сўнг жамоа яна бир мақсад йўлида бир жойга жам бўлди — мухлислар ишончини оқлаш ва майдонда янги тарих саҳифаларини ёзиш.
Қишки тайёргарлик жараёнида жисмоний ҳолатни тиклаш, тактик ишланмаларни такомиллаштириш ҳамда жамоавий уйғунликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
7-январь куни эса “Андижон” жамоаси тайёргарликнинг иккинчи босқичи учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. Хориж йиғини давомида жамоамиз бир қатор назорат учрашувларини ўтказиши, жамоавий ўйинни янада мустаҳкамлаши режалаштирилган.
Жамоада кайфият юқори, футболчилар ўз олдига қўйилган вазифаларни яхши англаган ҳолда ишга киришдилар. Мураббийлар штаби раҳбарлигида машғулотлар режали ва юқори суръатда ташкил этилмоқда.