locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» – «Сурхон». Жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихи

“Андижон” – “Сурхон” қарама-қаршилиги 18-июль куни соат 20:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. «Андижон» – «Сурхон»
Фото: Андижон ПФК

Суперлига қайтаяпти. 11-турдан кейин жаҳон чемпионати сабабли Суперлигада танаффус эълон қилинганди.

Эндиликда яна миллий биринчилигимиз давом эттирилади. “Андижон” жамоаси чемпионатнинг 12-турини 18-июль куни “Бобур арена”да Термизнинг “Сурхон” клубига қарши ўтказади.

“Бобур арена”да ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги бор ўтказилган баҳс 2025-йилнинг 23-май куни бўлиб ўтган. Қизиқарли ўтган ўйинда “Андижон” ғалаба қозонган – 2:1. Ўшанда жамоамиздан Бектемир Абдуманнонов билан Дониёр Абдуманнопов рақиб дарвозасини ишғол қилишган. Иккинчи даврадаги учрашувда эса “Сурхон” ўз уйида 4:0 ҳисобида устун келган.

Клубларнинг чемпионатдаги илк тўқнашуви 1992-йилдан бошланган. Умумий ҳисобда жамоалар миллий чемпионатда 36 марта тўқнаш келишган. “Сурхон”да 12, “Андижон”да 18 ғалаба бор. 6 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 48\64 жамоамиз фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Сурхон” қарама-қаршилиги 18-июль куни соат 20:00 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг