locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон ўринбосарлари Қизилқум жамоаси тенгқурларини мағлубиятга учратди

“Андижон” U21 ни бошқараётган Абдурашид Исмоилов 55 ёшни қаршилади. Айни таваллуд топган кунида унинг шогирдлари устозига совға сифатида ғалабани тортиқ қилдилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон ўринбосарлари Қизилқум жамоаси тенгқурларини мағлубиятга учратди
photo: Andijon fk

“Андижон” U21 жамоамиз Карманадаги “Ёшлик” стадионида “Қизилқум” тенгқурларига қарши майдонга тушди ва қизиқарли ўтган беллашувда Абдурашид Исмоилов бошчилигидаги ёшларимиз 1:3 ҳисобига ғалаба қозонди.

Бугун “Андижон” U21 ни бошқараётган Абдурашид Исмоилов 55 ёшни қаршилади. Айни таваллуд топган кунида унинг шогирдлари устозига совға сифатида ғалабани тортиқ қилдилар.

Ўйин кескин ва қизиқарли тарзда кечди. Биринчи бўлимда Сайфиддин Содиқов ўзининг аниқ ва чиройли зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳужумлардан бирида ҳисобни тенглаштиришди. Шунга қарамасдан U21 жамоамиз яна ҳужумга ташланди ва ўз имкониятларидан фойдалана олди.

Ҳужумчи Хамидулло Каримов аввалига ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтгач, у жамоасининг учинчи, ўзининг эса иккинчи голини рақиб дарвозасига киритишга муваффақ бўлди. Ўтган турда ҳам гол урганини ҳисобга олсак, Каримов тўпурарлик баҳсида пешқадам бўлиб олди.

Айтиш лозимки, баҳс давомида яна қатор имкониятлар юзага келди. Якунда эса жамоамиз сафарда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Энди “Андижон” U21 кейинги учрашувини 9 март куни Фарғонада “Нефтчи” U21 га қарши ўтказади. Бўлажак учрашувда ҳам жамоамизга фақат омад тилаб қоламиз!

“Қизилқум” U21 - “Андижон” U21 - 1:3 (0:1).
3 март. Кармана. “Ёшлик” стадиони. 303 томошабин.

Ҳакамлар: Дилшод Ахмедов, Руслан Самандаров, Амал Султонов.
Захира ҳаками: Темур Акрамов
Назоратчи: Вадим Агишев
Комиссар: Даврон Иброҳимов

“Қизилқум” U21: Жаҳонгир Мамақулов, Достон Турсунов, Дамир Абдуллаев, Муродали Усмонов (Мустақим Бобоқулов, 46), Шоҳрух Нишонов (Жаҳонгир Эркинов, 67; Шоҳрух Халиқов, 76), Жаҳонгир Саломов, Озод Мўйдинов, Шерзод Мажидов (Илҳом Кенжаев, 31), Бекзод Шарипов, Самандар Раҳимов, Фарруҳ Жўраев (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 76).

“Андижон” U21: Неъматуллоҳ Рустамжонов, Абдураҳмон Комилов (Искандар Тожимаматов, 90+3), Озодбек Собиров, Бекзод Сулаймонов, Яхёбек Юлдашалиев, Жамшид Кўпайсинов (Патидин Зуҳриддинов, 79), Фазлиддинхўжа Убайдуллаев (Диёр Мадаминов, 79), Сайфиддин Содиқов (Хабибулла Хабибуллаев, 46), Абдулазиз Маҳмудов (Аҳрор Равшанбеков, 46) Шоҳжаҳон Ёрқинбоев (Муҳаммадризо Шарифжонов, 79), Хамидулло Каримов (Зуфиқор Акбаров, 82).

Голлар: Сайфиддин Содиқов, 33 - 0:1. Бекзод Шарипов, 49 - 1:1. Хамидулло Каримов, 63-пен. - 1:2. Хамидулло Каримов, 73 - 1:3.

Огоҳлантиришлар: Самандар Раҳимов, 42 - Сайфиддин Содиқов, 18. Озодбек Собиров, 39. Яхёбек Юлдашалиев, 45.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг