locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» раҳбарияти ОФК бош котиби ўринбосари билан учрашув ўтказди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» раҳбарияти ОФК бош котиби ўринбосари билан учрашув ўтказди
Фото: Андижон ПФК

ОЧЛ 2 мусобақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланганидан сўнг ОФК бош котибининг ўринбосари, мусобақаларни ўтказиш бошқармаси бошлиғи жаноб Шин Ман Гил билан “Андижон” клуби раҳбарияти ўртасида яқиндан танишув бўлиб ўтди. Унинг бошчилигида ташкилотчилик юқори даражада ўтказилди.

Шин Ман Гил “Андижон” жамоамизни ОЧЛ баҳсларида кўриб турганидан мамнунлигини айтиб, мусобақада омад ёр бўлишини тилади. Бундан ташқари, унда жамоамиз катта қизиқиш уйгъотаётгани сабабли ҳам "Андижон"нинг қайсидир уй учрашувини "Бобур арена"да кузатмоқчилигини ҳам таъкидлади.

Шу билан бирга ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида ҳам фикр алмашилди. Шундан сўнг “Андижон” клуби раҳбарияти Шин Ман Гилга жамоамизнинг эсдалик совғаларини топширди.

Айтиш мумкинки, ОФК бош котиби ўринбосари ҳам, клубимиз раҳбарияти ҳам мазкур учрашувдан мамнунлигини изҳор қилдилар.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг