locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Андижон\" Про-лига жамоаларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказди

Мазкур ўртоқлик ўйинлари мураббийлар штаби учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синаб кўриш ва турли тактик схемаларни амалда қўллаш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
"Андижон" Про-лига жамоаларига қарши иккита назорат учрашуви ўтказди
photo: Andijon fk

Ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Суперлига иштирокчиси – "Андижон" клуби Про-лига вакиллари бўлган "Яйпан" ва "ФарДУ" жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.

"Яйпан" жамоасига қарши кечган баҳсда андижонликлар кутилмаган ҳолда йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди. Учрашув 3:0 ҳисобида яйпанликларнинг фойдасига ҳал бўлди. Баҳс давомида Мўзаффархон Мўминов 44 ва 75-дақиқаларда дубль қайд этган бўлса, 81-дақиқада Улуғбек Кенжаев томонидан урилган гол ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Шунингдек, "Андижон" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида яна бир Про-лига вакили – "ФарДУ" клуби билан куч синашди. Мазкур баҳсда Суперлига вакиллари ташаббусни ўз қўлига олиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ёрқинбоев ва Холдорхонов муаллифлик қилди.

Мазкур ўртоқлик ўйинлари мураббийлар штаби учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини синаб кўриш ва турли тактик схемаларни амалда қўллаш учун қулай имконият бўлиб хизмат қилди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг