Андижон Поʻлатхоʻжа Холдорхонов билан шартнома имзолади
Таркибни кучайтириш ишлари давом этаётган маҳалда Андижон сафига яна бир янги футболчи қўшилди: Поʻлатхоʻжа Холдорхонов энди “Андижон” футболчиси. У билан шартнома имзоланди ва янги мавсумда “Бургутлар” учун ўйнайди.
"Поʻлатхоʻжа Холдорхонов 2003-йилнинг 6-июл санаcида таваллуд топган. Ўтган йили биринчи даврада “Навбахор”, иккинчи даврада “Шўртан” сафида тўп сурди. Ҳужумчи наманганликлар сафида (Суперлига ва Кубок) 9 та ўйинда 1 та гол урган бўлса, “Шўртан”да (Суперлига ва Кубок) 16 та беллашувда 7 та гол муаллифига айланди.
Шунингдек, Холдорхонов “Пахтакор” ва “Олимпик”да ҳам фаолият олиб борган.
Биз Холдорхоновга “Андижон”даги фаолияти муваффақиятли чиқишини тилаб қоламиз.
Поʻлатхоʻжа “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.