«Андижон» – OKMK. Ўзаро ўйинлар тарихидан
“Андижон” - ОКМК беллашуви 12 апрел куни соат 18:15 да бошланади.
Фото: Андижон ПФК
Суперлигасининг 7-турида “Андижон” жамоаси ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилади.
Ўзаро статистика шундан далолат берадики, жамоалар миллий чемпионатимиз тарихи мобайнида ўзаро 28 маротаба куч синашишган. “Андижон” ҳисобида 5, ОКМКда эса 18 ғалаба мавжуд. Яна 5 та ўйин дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 34\55 ОКМК фойдасига.
Ўтган йили биринчи даврада Олмалиқда ўтказилган учрашувда ОКМК 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи даврадаги баҳсда эса “Андижон” ўз майдонида 1:0 ҳисобида устун келган.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” - ОКМК беллашуви 12 апрел куни соат 18:15 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист