Андижон назорат баҳсида Каспий жамоасига мағлуб бўлди
Анталиядаги навбатдаги ўртоқлик ўйинимизда Қозоғистоннинг “Каспий” жамоасига қарши майдонга тушдик. Ўйин 1:0 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди. Бироқ майдонда намоён этилган характер, интизом ва жанговорлик ҳар қандай рақамдан устун туради.
Ёмғир остида ўтган учрашув давомида жамоамиз бутун ўйин мобайнида рақибга қарши қатъий турди, юқори босимда ўйнади, бир неча хавфли вазиятлар яратди ва ҳимояда уйғун ҳаракат қилди.
Футболчиларимиз бир-бири учун курашди, ҳар бир тўп учун охиригача жанг қилди.
Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик — бу, албатта, футболдаги аччиқ қисмат. Лекин айнан шундай дақиқалар жамоани чиниқтиради, кучлироқ қилади ва ғалабага тайёрлайди.
Бу ўйин натижа учун эмас, жамоа руҳи, бирдамлик ва келажакдаги ғалабалар учун катта қадам бўлади. Ҳар бир ўйин — тайёргарлик, ҳар бир қадам — олдинга!
Биз шарафли йўлимизда давом этамиз. Биз “Андижон”миз. Олдимизда яна кучли ўйинлар, янги синовлар ва, албатта, ғалабалар бор.
“Каспий” - “Андижон” - 1:0 (0:0).
29-январ. Анталия.
Ҳакамлар: Рефат Чакмак, Махмет Кисач, Артуру Аржан (барчаси - Туркия).
“Каспий”: Жомарт Динмуҳаммад, Берат Дийерманжи, Андре Амарал, Амандик Набихонов, Нурали Елемес, Максат Тайкенов, Лука Бозичкович, Ноха Ндомбасси, Бекзат Кабилан, Давид Есимбеков, Богдан Петрович.
“Андижон”: Раҳим Давронов, Неманя Чаласан, Игор Голбан, Иброҳим Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Дамир Темиров, Муҳаммадкарим Тоиоров, Драган Черан, Дониёр Абдуманнопов, Имеда Ашортия, Мартин Боаке.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Усмонали Исмоналиев, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов, Одил Абдумажидов, Муҳаммадкарим Тоиоров, Жамшид Болтабойев, Поʻлатхўжа Холдорхонов, Сардор Азимов.
Гол: Бекзат Кабилан, 90 - 1:0.