locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон навбатдаги ўртоқлик учрашувини Украинанинг «Заря» клубига қарши ўтказади

«Заря» Анталия йиғини доирасидаги биринчи учрашувини «Rapid II» жамоасига қарши ўтказиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон навбатдаги ўртоқлик учрашувини Украинанинг «Заря» клубига қарши ўтказади
photo: Andijon fk

Анталияда йиғин ўтказаётган «Андижон» клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини Украинанинг «Заря» клубига қарши ўтказади.

Украина премьер-лигасида иштирок этаётган Луганскнинг ушбу жамоаси 1923 йилнинг 5-май куни ташкил этилган. «Заря» премьер-лигада айни пайтда биринчи даврадан сўнг 16 учрашувдан кейин 6 ғалаба, 5 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 19-18 ни ташкил этмоқда. 23 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринда турибди.

«Заря» Анталия йиғини доирасидаги биринчи учрашувини «Rapid II» жамоасига қарши ўтказиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Заря»ни 56 ёшли маҳаллий мутахассислардан бири Виктор Скрипник бошқармоқда. У ушбу жамоада бош мураббий лавозимида 2025 йилнинг 16-июн санасидан ишлаб келмоқда.

Клубнинг энг қиммат футболчиси бразилиялик 26 ёшли ҳимоячи Жордан бўлиб, унинг «Transfermarkt»даги баҳоси 1 миллион еврони ташкил қилмоқда.

«Андижон»нинг «Заря»га қарши ўйини бугун Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг