«Андижон» мураббийи Ўзбекистон U18 терма жамоасига жалб қилинди
Фото: Андижон ПФК
Айни пайтда Тошкентда Ўзбекистон U18 терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.
Эътиборли жиҳати, U18 терма жамоасинининг ушбу йиғинига “Андижон” жамоаcининг мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Асилбек Азизов ҳам жалб қилинган.
Ҳозирда Азизов Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U18 терма жамоа мураббийлар штабида Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
У жисмоний тайёргарлик бўйича футболчиларни тайёрлашда бевосита ўз билими ва кўникмаси билан ёрдам бермоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист