locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон Максим Шацкихни истеъфога чиқарди

Максим Шацкихнинг шартнома муддати жорий йилнинг 31 декабрь санасигача мўлжалланган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон Максим Шацкихни истеъфога чиқарди
photo: Andijon fk

Шу йилнинг 13 май санасида Андижонга бош мураббий этиб тайинланган Максим Шацкихнинг шартнома муддати жорий йилнинг 31 декабрь санасигача мўлжалланган эди. Аммо клуб раҳбарияти мураббий билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди.

"Биз Максим Александровичга жамоамиздаги 6 ойлик фаолияти давомидаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз.

Шацких “Андижон” устози сифатида қўлидан келган барча ишни амалга ошириш ҳаракатида бўлди ва клуб ривожи йўлида меҳнатидан аямади.

Шацких “Андижон” бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказилди. Шундан 5 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 да унинг бошчилигида қайд этилган натижалар ҳам эътиборга молик. Боиси, “Андижон” 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди, мағлубиятсиз серия қайд этди.

Жамоамизни бошқариш вақтинчалик Акмал Шорахмедов зиммасига юклатилди.

Биз Шацкихга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Максим Александрович!",– деб ёзилади клуб матбуот хизмати баёнотида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг