locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» клуби делегацияси Малайзияга жўнаб кетди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» клуби делегацияси Малайзияга жўнаб кетди
Фото: Getty Images

15 август куни ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2 мусобақаларининг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ОЧЛ 2 да илк бор иштирок этадиган “Андижон” клуби ҳам 15 август санасида ўз рақибларини билиб олади.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ўтказиладиган ОЧЛ семинари ва қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш мақсадида “Андижон” клуби делегацияси ҳам сафарга йўл олди.

Клуб бош директори Элбек Саматов, клуб менежери Икромжон Муҳитдинов ҳамда клуб матбуот котиби Шуҳратбек Жўраев ОФК томонидан ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиш учун Куала-Лумпурга жўнаб кетдилар.

Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими Куала-Лумпурдаги “Интерконтинентал” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. 15-август куни маҳаллий вақт билан 10:30 (Тошкент вақти билан 07:30) да иштирокчи клублар учун семинар бўлиб ўтади. Маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 12:00) да қуръа ташлаш маросими бошланади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг